2019 йилнинг 21 июнидан 19 июль санасигача Мисрда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида VAR тизимидан фойдаланилади.
Ушбу технологиядан фойдаланиш мусобақанинг дастлабки ўйинидан эмас, балки 1/4 финал босқичидан йўлга қўйилади, деб хабар берди AP.
ЖАРдаги машғулотлар базаси африкалик ҳакамларга VAR билан ишлашнинг мураккаблиги ҳақида тушунчалар берилган. Айни дамда реферилар Марокашда тренинг ўтказмоқда. Мусобақа бошланишидан аввал улар Мисрдаги яна бир машғулот йиғинларида иштирок этади.
Мусобақа тарихда 32-бор ўтказилмоқда. Миср эса 4-маротаба ушбу мусобақага мезбонлик қилмоқда.
Мусобақа тарихида илк марта унда қитъанинг энг яхши 24 та жамоаси иштирок этади ва терма жамоалар 6 та гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар мусобақа чорак финалига йўлланмани қўлга киритади.
Бундан ташқари гуруҳларда энг яхши натижа қайд этган 4 та 3-ўрин соҳилари ҳам плей-оффда иштирок этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)