1 май, чоршанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-турида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» жамоасини синовдан ўтказди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Ислом Исоқжонов ҳисобни очган бўлса, 13 ҳамда 37-дақиқаларда (пенальти) «шерлар» ўйинчиси Драган Черан дублга эришди (2:1).
Шу тариқа тошкентликлар ўз уйида «Металлург»ни кичик ҳисобда таслим қилди ва 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Пахтакор» 19 очко тўплаб, мусобақа жадвалидаги етакчилигини мустаҳкамлади. «Металлург» эса 10 очко билан 3-поғонадан бормоқда.
Суперлига
7-тур баҳси
1 май, чоршанба
«Пахтакор»—«Металлург» 2:1
Голлар: 0:1 — 12 Ислом Исоқжонов, 1:1 — 13 Драган Черан, 2:1 — 37 Драган Черан«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Акром Комилов, Жалолиддин Машарипов (Сардор Собирхўжаев, 63), Драган Черан, Игорь Сергеев (Собит Синдаров, 86), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 72), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Жавоҳир Сиддиқов
«Металлург»: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Муҳаммад Исаев, 46), Ислом Исоқжонов (Сергей Тумасян, 80), Баҳром Абдураҳимов, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов (Суҳроб Нуруллоев, 56), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Йўлдошев (27), Александр Лобанов (36), Муҳаммад Исаев (66)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)