Ўзбекистон Бош прокурори Корея Республикаси Бош прокурори Мун Му-ил бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси хабар қилди.
Учрашув давомида меҳмонларга прокуратура органларида бўлаётган асосий янгиланиш жараёни ҳақида маълумот берилди.
Учрашув иштирокчилари томонидан икки давлат бош прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.
Ҳамкорлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилди ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашди.
Корея делегациясининг ташрифи шаклланган сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам эканлиги алоҳида қайд этилди.
Учрашув якунида жаноб Мун Ўзбекистон Бош прокурорига самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)