29 апрель кечаси Тошкент шаҳар Миробод туманида катта тезликда келаётган Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси Spark ва ВАЗ-2108 автомобилллари билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда UzNews хабар берди.
Ҳайдовчилардан бири жароҳатланган.
Ушбу ЙТҲ 29 апрель куни соат 18:20 да Миробод туманининг Меҳржон—Бонакатий кўчалари кесишмасида содир бўлган.
Хабарда айтилишича, 37 ёшли Эмил Б. катта тезликда Cobalt ҳайдаб келаётганида, 37 ёшли Рустамжон М. бошқараётган Spark ҳамда 53 ёшли Энвер А. бошқараётган ВАЗ 2108 билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида 37 ёшли Рустамжон М. тан жароҳати олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲнинг сабаби иккинчи даражали йўлакда ҳаракатланаётган Cobalt ҳайдовчиси асосий йўлда кетаётган машиналарга йўл бермаган.
Изоҳ (0)