Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими ходимлари томонидан«Янгиҳаёт» маҳалласида табиий газдан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилганида фуқаро Акмал А. томонидан табиий газ ҳисоблагичи қасддан орқага айлантирилгани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаро табиий газ ҳисоблаш ускунасига ўрнатилган давлат тамғаларига қасддан шикаст етказиб, ҳисоблагич кўрсатгичларини орқага айлантириб, 14420,26 м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида газ таъминоти корхонаси манфаатларига5 604 856 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланиб, зарар тўлиқ ундирилди.
Ҳуқуқбузар Акмал А.га нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари, яъни 1 013 650 сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, жарима тўлиқ ундирилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузардан табиий газ тармоғига қайта уланиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари, яъни 405 460 сўм миқдорида қайта улов тўлови ундирилди.
Хонадон эгаси ишлатилган табиий газдан нари борса 300—400 минг сўм «фойда» қиламан, деб ўйлаган. Бироқ, қинғир ишнинг қийиғи чиқиб, 7 миллион сўмдан ортиқ харажат қилишига тўғри келди.
Изоҳ (0)