Қозоғистон Президентлигига номзодлар давлат тилидан имтиҳон топширишга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда мамлакат тилшунослик комиссияси раиси Мирзатай Жолдасбеков «Информбюро» нашрига берган маълумотига таяниб, ЎзА хабар қилади.
Унга кўра, ўтган сайловларда номзодларнинг айримлари қозоқ тилидан имтиҳон топширолмаган.
Маълумот учун, номзодларга тил бўйича имтиҳонда учта вазифа берилади. Булар иншо ёзиш, қозоқ муаллифи асаридан парча ўқиш ва 15 дақиқа нутқ сўзлаб беришдан иборат.
Изоҳ (0)