29 апрель, душанба куни футбол бўйича ёшлар ўртасида Европа Чемпионлар Лигасининг финалида «Порту» U19 жамоаси «Челси» U19 клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақа чемпиони бўлди.
Бу Португалия клуби ҳамда «Порту» жамоасининг мазкур мусобақадаги илк ғалабаси ҳисобланади. Аввалроқ Португалиянинг бошқа бир жамоаси «Бенфика» икки бор мусобақанинг финалигача етиб келганди, бироқ иккаласида ҳам мағлубиятга учраганди.
«Барселона» ва «Челси» 2 мартадан, «Зальцбург» эса 1 марота мусобақа чемпионига айланган. Маълумот учун, мусобақа 2013 йилдан буён ўтказилиб келинади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)