ПСЖ ҳужумчиси Неймар «Реал»га ўтишни хоҳламоқда. Бу ҳақда El Chiringuito de Jugones хабар берди.
Бу ҳақда 27 ёшли футболчи Бразилия терма жамоасидаги жамоадоши, Мадрид клуби ҳимоячиси Марселога маълум қилган. Қайд этиш жоиз, «Реал» ҳам футболчининг хизматларига қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Неймар оёғидан олган жароҳати туфайли мавсумнинг ярмини ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, у Франция чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)