Мадриднинг «Реал» клуби жамоа ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорни сотиб юбормоқчи эмас, деб ёзмоқда De Telegraaf.
Мадрид клуби 20 ёшли норвегияликни ёзда «Аякс»га ижарага бериб юбориши мумкин. Амстердам клуби футболчининг ижараси борасида «Қироллик клуби»га 2 йиллик таклиф билан чиққан таъкидланмоқда.
Маълумот учун, футболчи айни дамда Нидерландиянинг «Витесс» клубида ижара асосида тўп сурмоқда.
Яқин кунларда «Реал» ҳамда «Аякс» ўртасида Эдегор трансфери борасида музокаралар ўтказилади. Таъкидланишича, Эдегор нидерландияликларнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Агарда Эдегорни жамоага қайтиб олиш банди шартномага қўшиладиган бўлса, «Реал» футболчини ижарага бермасдан, сотиб юбориши ҳам мумкинлиги айтилмоқда.
Мартин Эдегор жорий мавсум Нидерландия чемпионатида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)