Профессионал футболчилар ассоциацияси талқинига кўра, «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк Англияда жорий йилнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди.
Мазкур номга нидерландияликдан ташқари Раҳим Стерлинг, Серхио Агуэро, Бернарду Силва (ҳаммаси — «Манчестер Сити»), Садио Мане («Ливерпуль») ва Эден Азар («Челси») даъвогарлик қилганди.
Ўтган мавсум ушбу номга «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ сазовор бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар ван Дейкни 2018 йилнинг январь ойида «Саутҳэмптон»дан 75 миллион фунт эвазига сотиб олганди. Бу ҳимоячилар орасида рекорд сумма ҳисобланади.
Маълумот учун, ван Дейк жорий мавсум Премьер лигада 36 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди, бундан ташқари, битта сариқ карточка ишлаб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)