29 апрель, душанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 6-турида мусобақа жадвалида 6-ўринда бораётган Термизнинг «Сурхон» клуби ўз майдонида «Андижон» жамоасини қабул қилади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалги турда «Сурхон» водийнинг бошқа бир клуби «Навбаҳор»га йирик ҳисобда мағлуб бўлганди (3:0). «Андижон» эса Қаршининг «Насаф» клубини 3:1 ҳисобида таслим қилганди.
Суперлига
6-тур баҳси
29 апрель, душанба
«Сурхон»—«Андижон» 17:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)