Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳрида бўлиб ўтаётган карате бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бону Эгамбердиева кумите баҳсларида олтин медалга эга бўлди, деб хабар берди МОҚ.
-53 килограмм вазн тоифасида татамига чиққан спотчи финал йўлида Шри-Ланка, Ҳиндистон, Қозоғистон, олтин медаль учун кечган баҳсда эса Хитой терма жамоаси вакилини мағлуб этди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа доирасида Осиё карате федерациясининг навбатдан ташқари Конгресси ҳам ўтказилиб, унда қатор масалалар кўриб чиқилди. Унда кун тартибига қўйилган асосий масала Ўзбекистон пойтахти жорий йил мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати санасининг тасдиқланиши бўлди.
Шу тариқа Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 15—21 июль кунлари ўтказилиши расман тасдиқланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)