Корея Республикаси ҳукумати 1 майдан бошлаб сайёҳларга Шимолий Корея билан чегарада жойлашган Пханмунжом пунктида Бирлашган ҳавфсизлик зонасини очади, дея хабар беради «ТАСС».
Ушбу сайёҳлик йўналиши Шимол ва Жануб ҳарбий зиддиятларни камайтириш мақсадида имзоланган битимларга асосан йигирмата хавфсизлик хизматларини минадан тозалаш ва бузиб ташлаш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 2018 йилнинг октябрь ойидан буён ёпилган.
Ўшанда икки Корея давлати Пханмунжомга экскурсиялар дастурини қайта ишга туширишни ва чегара ҳудудининг жанубий ва шимолий томонларини эркин ҳаракатланишга рухсат беришга келишиб олган. Бироқ, Сеул, Пхеньян ва Вашингтон ҳали ҳам барча тафсилотларни келиша олмаган, шу сабабдан сайёҳлар фақатгина Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари томонидан биргаликда назорат қилинадиган томонда бўлиши мумкин.
1 майдан эътиборан Пханмунжомга келган сайёҳлар янада кўпроқ тарихий жойларни кўриши мумкин. Агар аввал сайёҳлар фақат ҳарбий музокаралар учун кўк павильонларга ташриф буюришлари мумкин бўлса, энди меҳмонлар КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари томонидан ўтган йилнинг 27 майида биргаликда экилган дарахтни кўришлари ҳамда Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Иннинг ярим соатлик суҳбати бўлиб ўтган пиёда кўприги бўйлаб юришлари мумкин.
Корея республикаси фуқаролари Бирлашган хавфсизлик зонасига саёҳатни Миллий хавфсизлик хизмати веб-сайти, чет элликлар эса аккредитация қилинган саёҳат агентликлари орқали расмийлаштириши мумкин.
Пханмунжомдаги иккита Корея давлати чегарасида ўрнатилган хавфсизлик зонаси БМТ қўмондонлиги ваколатига киради, аслида эса бу ҳудуд АҚШ ҳарбийлари томонидан тақдим этилган. У 1950—1953 йиллардаги Корея уруши тугаганидан сўнг яратилган. Бу Шимолий Корея ва Жанубий Корея ҳарбийлари бир-биридан бир неча метр узоқликда хизмат қиладиган чегара ҳудудидаги ягона жой. Аввалроқ, 2017 йилнинг ноябрида бу минтақада бир неча марта қуролли ҳодисалар юз берган.
Изоҳ (0)