Humo тўлов тизимининг сайти ишга туширилди, Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) сайтида тизимга оид барча янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Spot хабар қилади.
«HumoCard» — банк тўлов карталарига асосланган Ҳумо тўлов тизими Ўзбекистонда ва хорижда операцияларни амалга оширишга мўлжалланган бўлиб,Ўзбекистон тўлов тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳумо карталари 1 майдан бошлаб чиқарилади. Ҳозирда тест режимида Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари учун бир нечта карталар чиқарилди. Улардан апрель ойининг охири — май ойининг бошларидан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади.
Карталарни қабул қиладиган 47 990 та терминал ўрнатилган бўлиб, уларни 28 та банкда қўлга киритиш мумкин. Humo картасига хизмат кўрсатиш нархини картани муомалага чиқарган тижорат банклари ўзлари белгилайди. Шунингдек нарх картанинг турига ҳам боғлиқ бўлади.
Изоҳ (0)