Бугун Ҳазрати Довуд қадамжосида тахминан ўн мингдан зиёд (назоратчиларнинг айтишича, ундан ҳам кўп бўлиши мумкин) ўзбекистонликлар зиёратга келган, дея Zarnews хабар беради.
Қарши-Самарқанд йўлидан то зиёратгоҳ жойлашган Оқсой қишлоғигача бўлган йўлда машиналар тирбанд бўлиб қолган. Йўл-патруль хизмати ходимлари Оқсой қишлоғига кириб борган машиналарни текшириб ўтказмоқда. Асосий дам олиш масканигача бўлган йўл хавфли бўлганлиги учун узоқдан келган машиналарни ўтказмаяпти.
Тақиқланган ҳудудда ўтказиб қўйиш учун Damas’лар 2-3 минг сўмдан йўл ҳақи олмоқда. Республиканинг турли вилоятларидан келган меҳмонлар бу ерда тартиб-интизом йўқлигидан норози. Зиёратгоҳда дам олиш учун тагжойлар жудда қиммат. 10 кишилик сўриларнинг 150-200 минггача тўлови бор. Хоразмнинг Хазораспидан келган меҳмонлар тагжой учун 600 минг сўм тўлабди.
Айтаверсак, муаммо бир дунё. Машиналар учун махсус жойлар йўқ. Ҳар ким хоҳлаган жойга машинасини ташлаб кетган. Шунинг учун ҳам тирбандлик пайдо бўлган. Атторлик моллари, доривор гиёҳлар, диний китоблар, нон ва ширинликларнинг аксарияти ерга қўйилиб сотилмоқда, санитария талабларига жавоб бермайди. Лекин жуда қиммат.Минглаб одамлар ташриф буюрадиган ушбу зиёратгоҳда қачон қулайликлар яратилади? Зиёратчилар қачон яхши ҳордиқ олиб, дам олиш кунларини мароқли ўтказиб кетади?
Изоҳ (0)