Футбол бўйича Испания чемпионатининг 35-тури доирасида 4 та учрашув якунланди.
Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида «Вальядолид»ни қабул қилди.
Ўйиннинг 66-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Хоакин Фернандес ўз дарвозасига гол уриб қўйди (0:1).
Шу тариқа мадридликлар ўз уйида кечган баҳсда «Вальядолид»ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Натижада «Атлетико» очколари сонини 74 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Вальядолид» эса 35 очко билан 17-ўринда бормоқда.
Мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилаётган Лео Месси етакчилигидаги «Барселона» клуби «Камп Ноу» стадионида «Леванте»ни синовдан ўтказди.
Беллашувдаги ягона гол 62-дақиқада каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси томонидан киритилди (1:0). Шу тариқа «кўк-анор ранглилар» ўз майдонида кечган баҳсда «Леванте» устидан ғалаба қозонди.
Мазкур ғалабадан кейин «Барселона» 83 очко жамғариб, муддатидан аввал чемпионликни нишонлади.
Ла Лига
35-тур баҳслари
27 апрель, шанба
«Атлетик Бильбао»—«Алавес» 1:1
Голлар: 1:0 — 41 Эчебаррия, 1:1 — 45 Гонсалес«Атлетико Мадрид»—«Вальядолид» 1:0
Гол: 1:0 — 66, автогол, Фернандес«Леганес»—«Сельта» 0:0
«Барселона»—«Леванте» 1:0
Гол: 1:0 — 62 МессиЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)