27 апрель, шанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 6-турида Шота Арвеладзе қўл остидаги Тошкентнинг «Пахтакор» жамаоси меҳмонда «Сўғдиёна»ни синовдан ўтказди.
Учрашувда «шерлар» аъзолари Драган Черан (72) ҳамда Жалолиддин Машарипов (82, пенальти) киритган голларга мезбон жамоа ярим ҳимоячи Никола Милинковичнинг 88-дақиқада пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди (2:1). Шу тариқа тошкентликлар сафарда кечган баҳсда «Сўғдиёна»ни базўр ютди (2:1).
Таъкидлаш жоиз, беллашувнинг 58-дақиқасида Жиззах клуби аъзоси Шоҳруз Норхонов 2-сариқ карточка билан жазоланиб, майдондан четлатилди ва жамоа ўйин сўнггига қадар майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Пахтакор» очколари сонини 16 тага етказиб, мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди. «Сўғдиёна» ҳисобида эса 6 очко мавжуд ва клуб 10-поғонада бормоқда.
Суперлига
6-тур баҳслари
27 апрель, шанба
«Сўғдиёна»—«Пахтакор» 1:2
Гол: 0:1 — 72 Драган Черан, 0:2 — 82, пенальти, Жалолиддин Машарипов, 1:2 — 88, пенальти, Никола Милинкович«Сўғдиёна»: Ширинбой Абдуллаев, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орипов, Кахи Maxарадзе (Даврон Умиров, 59), Санжар Рашидов (Саҳоб Рашидов, 85), Шоҳруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Даниэл Насриддинов (Ойбек Нурматов, 61), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец, Шерзод Аъзамов, Хожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан (Игорь Сергеев, 87), Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев, 85), Марат Бикмаев
Огоҳлантиришлар: Даниэл Насриддинов (12), Шоҳруз Норхонов (54, 58), Элёр Орипов (60)
Четлатиш: Шоҳруз Норхонов (58)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)