Австралия ҳукумати ёввойи мушукларга қарши кенг кўламли уруш бошлаган, дея хабар беради «Газета.ru».
2020 йилга келиб, ҳукумат дастури бўйича икки миллион мушукни «йўқ қилиш» режалаштирилган.
Мушуклар ХVII асрда қитъага олиб келинган ва инвазив тур бўлиб қолган. Мушуклар сут эмизувчиларнинг тахминан 20 га яқин турининг нобуд бўлишига, ҳаттоки, Австралия эндемикларининг камайиб кетишига ҳам айбдор деб топилиб, улар «зараркунандалар» дея эътироф этилмоқда.
Австралиянинг ҳар бир штатида ўз қоидалари амал қилади. Масалан, Квинслендда ҳар бир мушук жасади учун 7 долларлик мукофот эълон қилинган. Ғарбий Австралия штатида эса самолётлар ёрдамида мушукларга заҳарланган колбаса маҳсулотлари ташланган.
Таъкидлаш жоизки, бу муаммо фақатгина Австралияга хос эмас. Қўшни Янги Зеландия ҳам ёввойи мушуклар популяциясини камайтиришга уринмоқда. 2050 йилга келиб, улардан бутунлай халос бўлмоқчи.
Изоҳ (0)