Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 36-турида мусобақа жадвалида 3-ўринда бораётган «Тоттенҳэм» жамоаси ўз уйида Лондоннинг бошқа бир клуби «Вест Ҳэм»ни қабул қилди.
Учрашувдаги ягона гол 67-дақиқада киритилди. Унга «Вест Ҳэм» ярим ҳимоячиси Майкл Антонио муаллифлик қилди. Шу тариқа «шпорлар» ўз майдонида «Вест Ҳэм»га имкониятни бой бериб қўйди (0:1).
Мазкур ўйиндан сўнг «Тоттенҳэм» 70 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Вест Ҳэм» ҳисобида эса 46 очко мавжуд ва клуб 11-поғонадан жой эгаллаб турибди.
АПЛ
36-тур баҳси
27 апрель, шанба
«Тоттенҳэм»—«Вест Ҳэм» 0:1
Гол: 0:1 — 67 Антонио«Тоттенҳэм»: Льорис, Фойт, Алдервейрелд, Дэвис, Роуз (Янссен, 77), Лукас Моура (Льоренте, 66), Алли (Ваняма, 85), Эриксен, Дайер, Санчес, Сон Ҳён Мин
«Вест Ҳэм»: Фабиански, Фредерикс, Масуаку, Диоп, Райс, Фелипе Андерсон, Антонио, Снодграсс (Обианг, 77), Нобл (Огбонна, 85), Арнаутович (Перес, 80), Балбуэна
Огоҳлантиришлар: Снодграсс (26), Фредерикс (86)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)