Таиланднинг Бангкок шаҳрида 26 апрель, жума куни бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари бўлиб ўтади.
Шу куни ўзбекистонлик 5 нафар боксчи мусобақа чемпионлиги учун рингга кўтарилади.
Унга кўра, Тошкент вақти билан соат 11:00 дан сўнг бошланадиган жангларда қуйидаги боксчилар иштирок этади:
- -49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов—Дипак (Ҳиндистон)
- -56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов—Кавиндер Сингх Бишт (Ҳиндистон)
- -69 кг: Бобоусмон Ботуров—Севонрец Оказава (Япония)
- -91 кг: Санжар Турсунов—Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)
- +91 кг: Баҳодир Жалолов—Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)