23 апрель куни Северодвинск шаҳрида «Белгород» 09852 лойиҳасининг дунёдаги энг узун бўлган ноёб сувости атом кемаси сувга туширилган, дея хабар беради Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Maxфийлик даражаси юқори бўлгани боис, журналистларга кеманинг тўлиқ видео ва суратини олиш тақиқланган.

ОАВ вакиллари янги сув ости кемасига «қасос қуроли» ва «Қиёмат сувости кемаси» деб ном берган. У «Посейдон» ядровий торпедасининг ташувчиси бўлиб хизмат қилади. «Посейдон» шунингдек «Status-6» — Россиянинг катта чуқурликда ва юқори тезликда ҳаракатлана оладиган атом электр станциясига эга бўлган учувчисиз сув ости транспорт воситасининг лойиҳаси сифатида ҳам машҳур.

Унинг асосий вазифаси глобал уруш юз берган тақдирда потенциал душман қирғоғига жуда кучли ядровий қуролни етказишдан иборат.

«Посейдон»нинг эҳтимолий нишонлари сифатида авиаташувчи зарба гуруҳлари бўлади, бу эса уни аввалги лойиҳалардан фарқидир. 09852 лойиҳасининг сувости кемаси узунлиги 184 метр, бу эса дунёнинг энг катта сувости кемаси «Акула» крейсеридан 11 метрга кўп. «Белгород» узунлиги бўйича йирик Америка сувости кемаса «Огайо»ни ҳам ортда қолдиради. Унинг узунлиги 170 метрни ташкил қилади. «Посейдон»дан ташқари сувости кемаси оддий 650 миллиметрли ва 533 миллиметрли торпедаларни ҳам ташийди.

Маълумотларга кўра, икки йил давомида «Белгород» сувости кемаси ва «Посейдон» торпедоси биргаликда синовдан ўтказилади. 2020—2021 йилларда бутун тизимни Россия ҳарбий денгиз флотига қабул қилиш кўзда тутилган.

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости

Фото: РИА Новости