Amazon компанияси омборларда ўз ходимларини автомат тарзда назорат қиладиган тизимни йўлга қўйган. Натижада чаққон бўлмаган ходимлар ишдан бўшатилмоқда. Бу ҳақда Repost хабар берди.
Ҳар йили Amazon 10 фоиз ходимини секин ишлагани ва вазифаларни ноаниқ бажаргани учун ишдан бўшатади.
Хабарда айтилишича, махсус тизим ҳар бир ходимнинг самарадорлик кўрсаткичини, ишлаш тезлигини ва вазифаларни аниқ бажаришини назорат қилади. Кейин тизим дарҳол огоҳлантириш беради, шунингдек, раҳбарнинг иштирокисиз ходимни бўшатиши ҳам мумкин.
Amazon танқидчиларининг фикрича, онлайн чакана савдо ширкати ўз ходимларини бошқа бир робот томонидан назорат қилинадиган жонли робот деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)