25 апрель, пайшанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал жанглари бўлиб ўтади.
Шу куни 9 нафар ўзбекистонлик боксчи мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритиш учун рингга кўтарилади.
Кундузги дастур, 12:00дан сўнг:
- -49 кг: Нодиржон Мирзааҳмедов—Мирлан Туркбаи Уулу (Қирғизистон) (Б ринг)
- -56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов—Педрес Баутиста (Филиппин) (Б ринг)
- -91 кг: Санжар Турсунов—Ҳуссайн Иашаиш (Иордания) (Б ринг)
- -69 кг: Шаҳноза Юнусова—Хонг Гу (Хитой) (Б ринг, аёллар)
Кечки дастур, 16:00дан сўнг:
- -60 кг: Шукуржон Раҳимов—Цендбаатар Ерденебат (Мўғулистон) (Б ринг)
- -69 кг: Бобоусмон Ботуров—Ashish (Ҳиндистон) (А ринг)
- +91 кг: Баҳодир Жалолов—Муҳаммад Мулаес (Сурия) (А ринг)
- -57 кг: Ёдгорой Мирзаева—Ю-Тинг Лин (Хитой Тайпейи) (Б ринг, аёллар)
- -64 кг: Мафтуна Мелиева—Каур Баат (Ҳиндистон) (Б ринг, аёллар)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)