Англия Премьер лигаси 31-турининг қолдирилган ўйинида «Манчестер Сити» меҳмонда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди (2:0).
Пеп Гвардиола жамоаси жорий мавсум барча мусобақаларни ҳисоблаганда рақиб дарвозасига 157 та гол урди ва инглиз клублари орасида рекорд ўрнатди.
Бундан аввалги рекорд ҳам «шаҳарликлар»га тегишли эди. 2013/14 йилги мавсумда «Сити» Мануэль Пеллегрини қўл остида 156 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, клуб 35 та турдан сўнг 89 очко жамғариб, Премьер лига жадвалида етакчилик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)