24 апрель, чоршанба куни футбол бўйича Германия Кубоги ярим финалининг иккинчи ўйинида Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Вердер» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида мюнхенликлар ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқага келиб ярим ҳимоячи Томас Мюллер Леон Горецка узатмасини голга айлантирди (2:0). 74-дақиқада мезбон жамоа аъзоси Юя Осако ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб «Вердер» ҳужумчиси Милот Рашица «қизиллар» дарвозасига гол урди (2:2). 80-дақиқага келиб майдон эгалари дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ундан Роберт Левандовски унумли фойдаланиб, дублга эришди (3:2).
Шу тариқа «Бавария» меҳмонда кечган баҳсда «Вердер»ни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эндиликда мюнхенликлар мусобақа финалида «Лейпциг» билан жанг қилади. Учрашув 25 май куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, «Лейпциг» ярим финалда «Ҳамбург» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Германия Кубоги
1/2 финал баҳслари
23 апрель, сешанба
«Ҳамбург»—«Лейпциг» 1:3
Голлар: 0:1 — 12 Поульсен, 1:1 — 23 Жатта, 1:2 — 53, автогол, Янжичич, 1:3 — 72 Форсберг24 апрель, чоршанба
«Вердер»—«Бавария» 2:3
Голлар: 0:1 — 36 Левандовски, 0:2 — 63 Мюллер, 1:2 — 74 Осако, 2:2 — 75 Рашица, 2:3 — 80, пенальти, Левандовски«Вердер»: Павленка, Велкович, Аугустинссон (Харник, 81), Гебре Селассие, Мойсандер, Эггештайн, Мевалд (Писарро, 65), Рашица, Классен (Эггештайн, 89), Осако, Крузе.
«Бавария»: Ульрайх, Боатенг, Алаба, Киммих, Ҳуммелс, Гнабри (Горецка, 58), Мартинес, Aлькантара (Хамес, 76), Коман, Мюллер (Рафинья, 89), Левандовски
Огоҳлантиришлар: Классен (25), Ҳуммелс (26), Крузе (84), Ҳамес (84), Левандовски (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)