24 апрель куни Американинг ҲҲК RC-135V русумидаги самолётлари Россиянинг чегаралари яқинида разведка ишларини олиб борди, дея хабар беради «Газета.ru».
Ғарбий авиация ресурслари маълумотларига кўра, Критдан жўнаб кетган KISS41 русумидаги самолёт Катта Сочи бўйлаб, сўнгра Қрим ва Керч бўғози устидан парвозни амалга оширган.
Ҳавода самолётга КC-135R ёнилғиси қуйилган.
Қайд этилишича, Буюк Британиядан жўнаб кетган худди шу самолёт Мурманск вилояти ҳудудида ҳам бир неча соат давомида парвоз қилган.
Изоҳ (0)