Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) талқинига кўра, Англия Премьер лигасида жорий мавсумнинг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди.
«Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк энг кўп овоз тўплаб, мазкур совринга лойиқ деб топилди.
Овоз бериш жараёни лига футболчилари орасида ўтказилган.
Мазкур номга Виржилдан ташқари қуйидаги футболчилар даъвогарлик қилганди: Раҳим Стерлинг, Серхио Агуэро, Бернарду Силва (ҳаммаси — «Манчестер Сити»), Садио Мане («Ливерпуль») ва Эден Азар («Челси»).
28 апрель, якшанба куни совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)