Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси вакили Руслан Қурбонов олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Руслан уч хатлаб сакраш бўйича баҳсларда 16,93 метр натижа қайд этиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини Надия Дусанова, Светлана Радзивил, Нигина Шарипова, Роксана Худоёрова, Екатерина Воронина, Александра Юркевская, Санобар Эркинова, Иван Маркелов, Алина Яблокова, Марат Ҳайдаров, Суҳроб Ходжаев, Иван Денисов, Сергей Дементев ва Никита Логинов ҳимоя қилмоқда.
Маълумот учун, Доҳадаги мусобақада 44 давлатдан ташриф буюрган спортчилар 43 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)