Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Дарё» интернет-нашрига келган маълумотга кўра, 2014 йилда ташкил этилган Самарқанд вилоят тиббиёт ходимларининг ассоциацияси мансабдор шахслари томонидан тиббиёт ходимларидан келиб тушган аъзолик бадал пул маблағлари эвазига қурилган 151 миллион сўмлик мини футбол майдони ноқонуний равишда «Заричашма Инвест» масъулияти чекланган жамиятга сотиб юборилган.

Шунингдек, 2017–2018 йиллар давомида ассоциациянинг 379 миллион 477 минг сўмлик маблағлари ташкилот уставида назарда тутилмаган харажатларга мақсадсиз сарфланиб, растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинган.

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоят тиббиёт ходимлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган «Доктор полиграф» масъулияти чекланган жамиятининг низомида ассоциация томонидан 5 миллион 989 минг 600 сўм ва 36 миллион 717 минг сўмлик товар моддий бойликлари ажратилиши назарда тутилган. Бироқ ассоциация низомга зид равишда 51 миллион сўм пул маблағи ва 181 миллион 678 минг сўм моддий товар бойликлари ўтказиб берган.

Айни пайтда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев мазкур ҳолат бўйича журналистик суриштирув олиб бормоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар