Мисрликларнинг аксарияти — қарийб 89 фоизи мамлакат конституциясига киритилган ўзгартиришларга, жумладан, президент ваколатларини узайтиришга овоз берган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 2030 йилга қадар ўз лавозимида қолиши мумкин, дейди ўз баёнотида мамлакат Миллий сайлов комиссияси раҳбари Ляшин Иброҳим.
Ўзгартиришлар дарҳол кучга киради. Сайловда қатнашиш кўрсаткичи 44 фоизни ташкил қилган.
Ас-Сиси учун жорий президентлик муддати иккинчи саналади. У дастлаб 2014 йилда, сўнг 2018 йилда сайланган. Ўзгартиришлар уни мамлакатни тўрт йил эмас, балки олти йил — 2022 йилгача бошқариш имконини беради. Бундан ташқари, Миср раҳбари учинчи муддатга сайланиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.
Шунингдек, референдумдан сўнг улар вице-президент лавозимини қайтариб, чекланган ваколатли парламентнинг юқори палатаси — Сенатни тузади. Президент унинг учдан бир аъзоларини танлаши мумкин. Бундан ташқари, аёллар, ишчилар, деҳқонлар, ёшлар, насронийлар ва ногиронлар учун парламентда вакиллик қилиш учун махсус квоталар жорий этилади. Ас-Сиси шунингдек суд органларининг Олий кенгашини бошқаради.
Уч кунлик референдум Мисрда 20 апрель куни бошланган.
Изоҳ (0)