23 апрель, сешанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 34-турида «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес «Алавес» дарвозасига пенальтидан гол урди (2:0).
Бу уругвайликнинг каталонияликлар сафида Ла Лига доирасидаги 131-голи бўлди. Натижада Суарес клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилиб, «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Ладислао Кубалага етиб олди.
Ла Лигада гол уриш бўйича клуб тарихидаги энг яхши тўпурар Лионель Месси ҳисобланади. Унинг ҳисобида 416 та гол мавжуд. Иккинчи ўринни эса Сесар Родригес эгаллаб турибди (190).
Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес жорий мавсум Испания чемпионатида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)