27 апрель куни Самарқандда ош фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ташкилотчилар турли вилоятлардан ошпазларни таклиф қилган. Шунинг учун меҳмонлар турли хил ошларни татиб кўриш имкониятига эга бўлади.
Фестиваль доирасида меҳмонлар ош тайёрлаш жараёнини кўриш, маҳорат дарсларида қатнашиш, ошпазлик сирларини ўрганиш имкониятига эга бўлади.
Фестиваль Самарқанд шаҳри, «Усталар маркази»даги «Ош маркази»да соат 10:00 да бошланади.
Изоҳ (0)