Мисрда Конституцияни ўзгартириш бўйича ўтказилган референдум ниҳоясига етди, дея хабар беради «Эхо Москви».
Ундаги асосий масала бу мамлакат президентининг ваколатларини узайтиришни овозга қўйишдан иборат. Агар тузатишлар маъқулланса ҳозирги давлат раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сиси 2030 йилгача ўз лавозимида қолади.
Миллий сайлов комиссияси натижалари ҳафтанинг охиригача эълон қилиниши керак. Шундан сўнг мамлакатнинг асосий қонунларидаги ўзгартиришлар кучга киради.
Изоҳ (0)