2015 йил автомобиль саноатида катта жанжал бошланди: Volkswagen компанияси мижозларига нисбатан ҳалол иш тутмагани маълум бўлди, дея ёзади Travel Ask.
Audi, Volkswagen, Škoda, Bugatti, Lamborghini, Bentley, Porsche каби автомобиль маркаларини ишлаб чиқарувчи гигант компания бозорда биринчиликни қўлга киритиш учун дизел двигателли автомобилларни ишлаб чиқара бошлади. Улар эса атроф-муҳитга заҳарли газ чиқаради. Концерн бундай автомобиллардан 11 миллионтасини савдога чиқарди. Автомобильлар «дизелгейт» номини олиб, жанжал бошланмагунча, 2008 йилдан 2015 йилгача компания машиналарни савдога чиқаришдан тўхтамади.
Жанжал натижасида Volkswagen компанияси 25 миллиард доларлик зарар кўрди ва обрўси пасайди. Фақатгина АҚШда 300 мингдан зиёд дизел автомобиль сотиб олинди. Уларнинг барчаси бугунги кунда Американинг турли штатларида махсус жиҳозланган автотураргоҳларда сақланади. У ерларни «Volkswagen қабристони» деб аташади. Бундай автотураргоҳлар умумий ҳисобда 37 тани ташкил қилади. Энг каттаси эса Калифорния саҳроларида жойлашган.
Изоҳ (0)