Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказига хизматлар ҳақида тўлиқ маълумот берувчи «Инфоланд» ўрнатди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат хизматлари агентлиги хабар берди.
«Инфоланд»да Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизмат номлари ва унинг QR-коди жойлаштирилган. Мобил телефонда QR-кодни сканер қилиш иловаси орқали ушбу хизмат ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконияти мавжуд.
Хизматдан фойдаланиш учун керакли ҳужжатлар, давлат божи тўлов суммаси, хизмат кўрсатиш муддати ва хизмат кўрсатувчи ваколатли орган тўғрисидаги барча керакли маълумотга эга бўлиш мумкин.
Инвесторлар учун зарур бўлган хизмат турлари рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган.
Изоҳ (0)