The Beatles гуруҳи асосчиларидан бири Жон Ленноннинг (1940—1980) фортепианоси интернет савдоларида сотилди, дея хабар беради «ТАСС».
Аукционни ўтказган Gotta Have Rock and Roll компанияси вакилларининг сўзларига кўра, мазкур чолғу асбоби чамаси 1872 йилда яратилган. Тахминларга кўра, Леннон фортепианони 1966 йилда сотиб олган.
Кейинроқ мусиқачи фортепианони ўз дўстига совға қилиб юборган, айнан кимгалиги номаълум. Леннон мазкур чолғу асбобига унинг исмини металл тахтачада ёпиштириб қўйишларини буюрган. Унда 1971 йил ҳамда ушбу фортепианода ёзилган қўшиқлар номи ёзилган.
Gotta Have Rock and Roll сайтида ёзилишча, компания экспертлари ушбу лотни 800 мингдан 1,2 миллион долларгача сотишни режалаштирган, бироқ у 575 минг долларга кетган.
Изоҳ (0)