22 апрель, душанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 35-турининг сўнгги учрашувида Маурицио Сарри бошлиқ Лондоннинг «Челси» клуби ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилди.
Беллашувнинг 8-дақиқасида меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Жефф Ҳендрик ҳсиобни очган бўлса, 12-дақиқага келиб «аристократлар» ярим ҳимоячиси Нголо Канте ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 2 дақиқа ўтиб ҳужумчи Гонсало Игуаин жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). 24-дақиқада эса Эшли Барнс Кепа Аррисабалага дарвозасини ишғол қилди (2:2). Шу тариқа Лондон клуби «Стемфорд Бриж»да кечган баҳсда «Бёрнли» билан дуранг ўйнади.
Шу тариқа Лондон клуби очколари сонини 67 очкога етказиб, мусобақа жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Бугун, 23 апрель куни 33-тур доирасида қолдирилган учрашув бўлиб ўтади. Унда Маурисио Почеттино бошқарувидаги «Тоттенҳэм» клуби ўз уйида «Брайтон»ни қабул қилади.
31-турнинг қолдирилга баҳсида эса «Уотфорд» жамоаси «Саутҳэмптон» билан ўйнайди. Иккала учрашувга ҳам Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт берилади.
АПЛ
35-тур баҳси
22 апрель, душанба
«Челси»—«Бёрнли» 2:2
Голлар: 0:1 — 8 Ҳендрик, 1:1 — 12 Канте, 2:1 — 14 Игуаин, 2:2 — 24 Барнс
23 апрель, сешанба
31-тур қолдирилган ўйин
«Уотфорд»—«Саутҳэмптон» 23:45
33-тур қолдирилган ўйин«Тоттенҳэм»—«Брайтон» 23:45
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)