Тошкентда маст ҳолда машина ҳайдаган ҳайдовчи Nexia русумли машинани уриб юборди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Йўл патруль хизмати ходимлари маст ҳайдовчини тўхтатиб, суҳбат қилганида, у дастлаб айбини тан олмаган. Кейин эса бўйсунмай қочиб кетган. Уни Миллий гвардия ходимлари тутиб келтирган.
Жарима майдонига келишда ҳайдовчи ўз жонига қасд қилмоқчи бўлиб, машинадан ўзини ташлашга уринган. Миллий гвардия ходими уни қўлларидан маҳкам ушлаб қолган.
Ҳозирда маст ҳолда ўз жонига қасд қилишга уринмоқчи бўлаётгани учун у туман ИИБга вақтинча топширилган.
Изоҳ (0)