Ўтиш даври ҳарбий кенгаши раҳбари Абдил Фаттоҳ Ал-Бурхоннинг айтишича, собиқ президентнинг атрофидаги юқори лавозимли амалдорлар ҳам қамоқда. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.

Фото: Военное обозрение

Маълумотларга кўра, ал-Башир ҳукуматдан олиб ташланганидан сўнг президентлик қароргоҳида қўриқланган. Бир оз вақт ўтгач, яна бир манбанинг айтишича, президент яккалик камерага олиб кетилган ва кучли қўриқлаш остида сақланмоқда.

Судандаги тўнтарилиш 11 апрель куни республика фуқаролари томонидан бир неча ой давом этган норозилик намойишлари оқибатида содир бўлган.