Шри-Ланкада содир бўлган портлашлар оқибатида 290 киши ҳалок бўлган, 500 га яқин одам тан жароҳати олган, дея хабар беради «Коммерсант.ru». Илгари 207 нафар ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилганди.
Ҳужумларга алоқадорликда гумон қилиниб, 13 киши ҳибсга олинган. Таъкидланишича, маҳбуслар маҳаллий аҳоли бўлиб, ҳозирда уларнинг «чет элдаги алоқалари» текширилмоқда.
Шри-Ланкадаги портлашлар Пасха байрами маросимида маҳаллий вақт билан соат 8:45да содир бўлган. Учта черков ва учта меҳмонхонага ҳужум қилинган. Еттинчи ва саккизинчи ҳужумлар бир неча соатдан сўнг, улардан бири якшанба куни одам гавжум бўладиган Коломбо шаҳарчасида жойлашган ҳайвонот боғида амалга оширилган.
Яна бир ҳужум, оролнинг энг йирик халқаро аэропорти Бандаранаике яқинида амалга оширилиши мумкин эди, аммо ҳарбийлар портловчи мосламани йўқ қилишга муваффақ бўлган. Ичида бомба бўлган шубҳали халта йўлда ётган.
Изоҳ (0)