21 апрель, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 35-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Эвертон»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди (0:4).
«Манчестер Юнайтед» барча мусобақаларни ҳисоблаганда кетма-кет 11 та учрашувдан буён дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда. Бу клубнинг 1998 йилдан бери қайд этган энг ёмон серияси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор «Манчестер Юнайтед» 24 февраль куни бўлиб ўтган «Ливерпуль»га қарши ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганди (0:0).
Бундан ташқари «қизил иблислар» жорий мавсум Премьер лигада 48 та тўп ўтказиб юборди. Бу жамоанинг антирекорди ҳисобланади.
Охирги марта «манкунианлар»лар 1999/00 ҳамда 2001/02 йилги мавсумда 45 та гол ўтказиб юборганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)