21 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тури доирасида 2 та беллашув бўлиб ўтади.
Аввалги турда «Насаф»ни мағлуб этган (1:0) Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз майдонида Термизнинг «Сурхон» жамоаси билан баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:15 да старт олади.
Маълумот учун, «Сурхон» 4-турда «Пахтакор» билан дуранг ўйнаганди (0:0).
Шу куни Бекободнинг «Металлург» жамоаси Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби майдонига сафар қилади. Ўйин соат 19:20 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, бекободликлар аввалги турда «Қизилқум»ни йирик ҳисобда таслим қилганди (4:1). «Сўғдиёна» эса Самарқанднинг «Динамо» клубига кичик ҳисобда мағлуб бўлганди (0:1).
Суперлига
5-тур баҳслари
21 апрель, якшанба
«Навбаҳор»—«Сурхон» 17:15
«Сўғдиёна»—«Металлург» 19:20
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)