Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил декабрида Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидаги ташаббусга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Фарғона минтақавий филиали ўқитувчиси Рашидхон Шукуров ўз ҳиссасини қўшди, бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий Telegram-канали
маълумот беради.
У дастлаб Оролбўйининг иқлимига мос кўчатлар экиш мақсадида теракнинг «Калифорния» нави, Хитой тераги, қоратол қаламчалари, бодом ва яна бир нечта мевали ва манзарали дарахт кўчатларини синовдан ўтказади.
ЎзДСМИ ректори Иброҳим Йўлдошев кўмаги ҳамда жамоа ёрдами билан 100 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари махсус юк машинада Мўйноққа олиб борилади.
Мўйноқ туман ҳокими Сайловбой Данияров туманнинг Оролга қўшилиб кетган еридан 4 гектар жой боғ учун ажратиб беради.
Ва ниҳоят ЎзДСМИ ҳамда унинг Фарғона ва Нукус минтақавий филиаллари ходимлари, талабаларнинг саъй-ҳаракатлари билан Мўйноқда боғ барпо этилди.
Дарахтзор туман ҳокимининг таклифи билан «Қўқон боғи» номи билан юритилади.
Изоҳ (0)