21 апрель, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер Лигасининг 35-тури доирасида 2 та беллашув ниҳоясига етди.
Унаи Эмери бошлиқ Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўз майдонида «Кристал Пэлас» билан ўйнади.
Учрашувнинг 17-дақиқасида меҳмон жамоа аъзоси Кристиан Бентеке Бернд Лено дарвозасига гол урган бўлса, 47-дақиқага келиб лондонликлар ярим ҳимоячиси Месут Ўзил Александр Ляказетт узатмасини голга айлантирди (1:1). 61-дақиқада эса ярим ҳимоячи Уилфред Заҳа «Кристал Пэлас»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). Орадан 8 дақиқа ўтиб Жеймс Макартур ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди. 77-дақиқада «тўпчилар» етакчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ҳисобни қисқартирди (3:2).
Шу тариқа «Арсенал» ўз уйида «Кристал Пэлас»га ютқазиб қўйди ва 3 очкодан маҳрум бўлди.
Куннинг сўнгги ўйинида Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» клуби «Кардифф Сити»ни синовдан ўтказди.
Ўйин давомида Жоржинио Вейналдум (57) ҳамда Жеймс Милнер (81, пенальти) киритган голлар мерсисайдликларга ғалаба келтирди (2:0).
Мазкур баҳсдан сўнг «Ливерпуль» очколари сонини 88 очкога етказиб, мусобақа етакчисига айланиб олди.
АПЛ
35-тур баҳслари
21 апрель, якшанба
«Арсенал»—«Кристал Пэлас» 2:3
Голлар: 0:1 — 17 Бентеке, 1:1 — 47 Ўзил, 1:2 — 61 Заҳа, 1:3 — 69 Макартур, 2:3 — 77 Обамеянг«Кардифф Сити»—«Ливерпуль» 0:2
Голлар: 0:1 — 57 Вейналдум, 0:2 — 81, пенальти МилнерЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)