Англиянинг икки клуби — «Арсенал» ҳамда «Тоттенҳэм» футбол тарихида биринчи марта битта мавсумда Еврокубокларнинг айрим финалигача етиб келди. Бу ҳақда Squawka хабар берди.
«Канонирлар» Европа Лигасининг ярим финалида «Валенсия» билан ўйнаса, «шпорлар» эса Европа Чемпионлар Лигасининг 1/2 финалида Нидерландиянинг «Аякс» жамаоси билан жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Европа Лигасининг 1/4 финалида «Наполи»ни мағлуб этди (1:0, илк ўйин — 2:0). «Тоттенҳэм» эса Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалида «Манчестер Сити»ни икки ўйин натижасига кўра меҳмонда урилган голлар эвазига таслим қилганди (3:4, дастлабки учрашув — 1:0).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)