20 апрель, шанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасида иккинчи куннинг сўнгги жанги ҳам ниҳоясига етди.
Унда -48 кг вазн тоифаси вакили Фотимахон Турсунбоева ўзининг илк жангини вьетнамлик Нхи Нгуенга қарши ўтказиб, мағлуб бўлди ва мусобақани эрта якунлади.
Аввалроқ эркаклар ўртасида -75 кг вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Исроил Мадримов вьетнамлик Трунг Вуни қийинчиликсиз мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)