УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалининг энг чиройли голини эълон қилди.
Ушбу номга «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг «Манчестер Юнайтед» дарвозасига киритган голи лойиқ деб топилди (3:0).
Месси бу йўлда «Барселона»даги жамоадоши Филиппе Коутиньо, «Аякс» ярим ҳимоячиси Давид Нерес ҳамда «Манчестер Сити» вингери Раҳим Стерлингни ортда қолдирди.
Ғолиб мухлисларнинг овоз бериш йўли орқали аниқланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)