«Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди, бу ҳақда Sputnik хабар қилади.
Лойиҳада таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Корея Республикасининг Аджу университети ўртасида Аджу университети таълим дастурларини жорий қилиш тўғрисида «Келишув лойиҳа»си ишлаб чиқилган.
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этишда Аджу университетига дастлабки консультация ишларини бажариши учун тўловни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига 2,1 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида конвертация харажатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича маблағ ажрацин», — дейилган ҳужжат лойиҳасида.
Шунингдек, Аджу университетига ўтказиб бериладиган 2,1 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағ солиққа тортиш объекти эмаслиги белгилаб қўйилиши қайд этилган.
Аджу университети Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида жойланган. Университет 1973 йилда ташкил этилган. Ушбу олийгоҳ техника, тиббиёт ва ахборот технологиялари соҳаларига ихтисослашган. Университетда хорижий тингловчилар учун шифохона фаолият кўрсатади.
Изоҳ (0)