2019 йил 15 апрель куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи А.К. исмли аёлнинг уйига эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, хонасидаги пуллари ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи 35 ёшли Ф.С. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)