Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 18 апрель куни Жиззах шаҳрида «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари» раҳбарлари учун «Маиший зўрликдан жабр кўрган хотин-қизларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш, реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини янада такомиллаштириш» мавзусида республика методик семинар-тренинги ташкил этилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу семинар-тренингда республиканинг барча ҳудудларидан 250 нафар «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази» раҳбарлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари М. Нурматова, шунингдек, Ўзбекистон ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати нодавлат-нотижорат ташкилоти вакилларининг маърузалари ҳамда улар томонидан берилган методик тавсиялар муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлди. Семинар-тренинг иштирокчилари ўзлари берган саволларга тўлиқ жавоб олди ва Жиззах вилояти Марказида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Ташкилотчилар томонидан келгусида ҳудудлардаги марказлар фаолиятини ривожлантириш, кўмакка муҳтож хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалаларида марказ раҳбарларига керакли маслаҳатлар берилди.
Изоҳ (0)